Линклар

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида маҳаллий аҳоли ва милиция ўртасида тўқнашув содир этилди.

22 июн куни Боткен шаҳрида Тожикистонда милиция томонидан ҳибс қилинган уч қирғизистонликни озод этиш талаби билан митинг ўтказилган. Митинг иштирокчилари Хитойдан Тожикистонга Боткен орқали юк ташиётган автомашина ҳайдовчиларидан саккиз нафарини гаровга олган. Гаровга олинганларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари бўлган.

Гаровга олинганларни озод қилиш учун юборилган милиционерларга қарши норозилар қаршилик кўрсатган. Натижада милиция норозиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. Тўқнашувда милиция ходимларидан бир нафари ўқотар қуролдан яралангани айтилмоқда. Тожикистонликларни гаровга олганлардан 9 киши ҳибс қилинган. Гаровдагилар озод қилиниб, ўз ватанларига жўнатилган.
XS
SM
MD
LG