Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:04

Боткенда яна тожикистонликлар гаровга олинди


Боткенда тожикларни гаровга олганлар милицияни тошбўрон қилмоқда.
Боткенда тожикларни гаровга олганлар милицияни тошбўрон қилмоқда.

Тожикларни гаровдан бўшатиш юзасидан олиб борилган амалиёт чоғида қирғиз милициясининг бир ходими ўқотар қуролдан яраланган.

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида маҳаллий аҳоли ва милиция ўртасида тўқнашув содир этилди.

22 июн куни Боткен шаҳрида Тожикистонда милиция томонидан ҳибс қилинган уч қирғизистонликни озод этиш талаби билан митинг ўтказилган. Қирғизистонлик уч шахс Тожикистон ҳудудида 30 кило қизил симобни олиб юрганида тожик милицияси томонидан 20 июн куни қўлга олингани хабар қилинган эди.

Гаровга олинган тожиклар мана шу автомашиналарнинг ҳайдовчилари бўлган.
Гаровга олинган тожиклар мана шу автомашиналарнинг ҳайдовчилари бўлган.
Митинг иштирокчилари Хитойдан Тожикистонга Боткен орқали юк ташиётган автомашина ҳайдовчиларидан саккиз нафарини гаровга олган. Гаровга олинганларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари бўлган.

-Соат 10 -10:30 лар чамасида Боткен шаҳрининг Бозорбоши ва Булоқбоши кварталларида 150 нафар одам тўпланди. Улар 10та оғир юк машинасини миниб бораётган тожикистонлик ҳайдовчиларнинг йўлларини тўсиб, 8 тожикистонликни гаровга олган. Биз митингчилар билан соат 16 гача сўзлашувлар олиб бордик. Улар билан оқсақоллар, аёллар, вилоят қозиси, прокурор ва махсус хизмат раҳбарлари гаплашдилар, -деди Боткен вилоят губернатори ўринбосари Саитжан Эратов.

Расмийнинг айтишича, митингчилар Тожикистонда ҳибс қилинган ҳамқишлоқлари ҳибсдан озод қилинмагунига қадар гаровга олинган тожикистонликларни қўйиб юбормасликларини билдирганлар. Улар гаровга олинганларни “жазолашларини, лозим топишса ўлдиришларини” айтганлар.

Махсус отряд митингчиларни тарқатиш учун кўздан ёш чиқарувчи газ қўллади.
Махсус отряд митингчиларни тарқатиш учун кўздан ёш чиқарувчи газ қўллади.
Музокаралар натижа бермагач, гаровдагиларни озод қилиш учун милиция махсус отряди юборилган. Гаровга олинганларни озод қилиш учун юборилган милиционерларга қарши норозилар қаршилик кўрсатган. Натижада милиция норозиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. Тўқнашувда милиция ходимларидан бир нафари ўқотар қуролдан яралангани айтилмоқда.

-Гаровдагиларни озод қилиш амалиёти пайтида, яъни 16 дан 15 дақиқа ўтганида милиция лейтенанти, криминалист –эксперт Сапар Алибековга ўқ тегиб, ярадор бўлди. У касалхонага ётқизилган. Унинг аҳволи ҳозир яхши, -деб маълум қилди Саитжан Эратов.

Тожикистонликларни гаровга олганлардан 9 киши ҳибс қилинган. Гаровдагилар озод қилиниб, ўз ватанларига жўнатилган.

Саитжан Эратовнинг айтишича, Тожикистон томони билан ҳам ҳибс қилинган қирғизистонликларни озод қилиш масаласи муҳокама қилинган. Бироқ тожик расмийлари бу йўналишда музокаралар олиб боришни истамаган. Саитжан Эратовга кўра, тожик томони қирғизистонликлар аввал ҳабар қилинганидай 30 кило эмас, 90 кило қизил симоб билан қўлга тушганини иддао қилмоқда.

21 июн куни боткенликлар Тожикистонда ҳибс қилинган қирғизистонликларни озод этишни талаб қилиб, Боткен бозорига келган 16 тожик фуқаросини гаровга олган эди. Бироқ ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари олиб борган музокаралар натижасида 16 тожикистонлик ўша куниёқ гаровдан озод қилинган эди.
XS
SM
MD
LG