Линклар

Хорватиядаги йўл ҳалокатида саккиз нафар чех нобуд бўлди


Чехиянинг автобуси шанба куни эрталаб Хорватиядаги катта йўл четига ўрнатилган тўсиқни бузиб ағанаб кетгани оқибатида камида саккиз нафар чех нобуд бўлди.

Чехия ва Хорватиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, тан жароҳати олган 42 йўловчидан саккиз нафарининг аҳволи оғир.

Йўл ҳалокати Загреб шаҳридан 150 километр жануби-ғарбда рўй берган.

Чехиянинг ЧТК (CTK) ахборот агентлиги хабарига кўра, автоҳалокат автобусни бошқараётган ҳайдовчи ухлаб қолгани сабабли содир бўлган.

Полиция воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда. Жароҳат олганлар Госпич шаҳридаги касалхонага олиб борилган.
XS
SM
MD
LG