Линклар

Туркия Ўрта ер денгизининг Сурия билан чегарадош қисмида парвоз қилаётган "F-4" қирувчи учқичи жума куни эрталаб Cурия ҳарбийлари томонидан уриб туширилганини тасдиқлади.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон кабинет аъзолари ва ҳарбий қўмондонлар билан фавқулодда йиғилиш ўтказганидан кейин эълон қилган баёнотда воқеа батафсил ўрганилганидан сўнг қандай чора кўриш тўғрисида қарор қабул қилинишини билдирган.

Бош вазирнинг идораси бедарак йўқолган икки учувчини қидириш ишлари давом этаётганини маълум қилди.

Туркия ҳарбийлари учқичлар нима мақсадда чегара яқинида учганини ошкор қилмади.

Бироқ айрим ахборот агентликлари тахминига кўра, учқичлар разведка мақсадида парвоз қилган.

Бу воқеа Дамашқ ва Анқара ўртасидаги муносабатларни кескинлаштириши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG