Линклар

Ўзбекистонда сил касаллигини икки соатда аниқлаб, самарали даволаш усулини белгилаб берадиган GeneExpert ускунасидан фойдаланиш бошланди.

Uzbekistan Today ахборот агентлиги хабарига кўра, шу пайтгача ўзбекистонлик шифокорлар сил касаллигини тўрт кундан икки ойгача бўлган муддатда аниқлайдиган ускуналардан фойдаланиб келган.

UzDaily.uz нашри хабарига кўра, янги ускунадан илк бор Фтизиатрия ва пульмонология республика илмий-амалий марказда фойдаланилмоқда.

Яна иккита GeneExpert ускунаси сил касаллигининг мураккаб формаларини аниқлашга иқтисослашган Миллий референс-лабараториясига ўрнатилган.

Шифокорлар АҚШнинг Cepheid ширкати томонидан 2010 йилда ишлаб чиқарилган GeneXpert ускунаси сил касаллигини даволаш ва тарқалишининг олдини олишда самара беради деган фикрда.
XS
SM
MD
LG