Линклар

logo-print

Сурия президенти янги ҳукумат тузишга буйруқ берди


Сурия президенти Башар Ал-Ассад.

Сурия президенти Башар Ал-Ассад.

Сурия президенти Башар Ал-Ассад янги ҳукумат тузиш ҳақида фармон чиқарди.

Сурия телевидениеси хабарига кўра, янги ҳукуматга Қишлоқ хўжалик вазири, президент Ал-Ассадга содиқ бўлган ҳукмрон Баас партиясининг муҳим аъзоси Риад Хижаб бошчилик қилади.

Телевидение хабарида Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Ал-Муаллим, шунингдек, мудофаа ва ички ишлар вазирлари ўз лавозимида қолиши билдирилган.

Айни пайтда, Сурия мухолифати жума куни мамлакат бўйлаб исёнчи гуруҳлар билан ҳукумат тарафдори бўлган кучлар ўртасида содир бўлган отишмаларда камида эллик киши нобуд бўлганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG