Линклар

logo-print

Миср: Президент сайлови натижаси 24 июнда эълон қилинади


Миср пойтахти Қоҳиранинг Таҳрир майдони, 2012 йил 22 июн.

Миср пойтахти Қоҳиранинг Таҳрир майдони, 2012 йил 22 июн.

Мисрнинг Марказий сайлов комиссияси ўтган ҳафта охирида ўтказилган президентлик сайловининг якуний натижаси 24 июн куни эълон қилинишини билдирди.

Президентликка даъвогар иккала номзод, яъни, Мусулмон Биродарлиги исломий ҳаракатининг номзоди Муҳаммад Мурсий ва ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент Ҳусни Муборак даврида Бош вазир бўлиб ишлаган Аҳмад Шафиқ сайловда ғолиб чиққанини иддао қилган.

Дастлаб сайловнинг якуний натижалари эълон қилиниши 21 июнга белгиланган эди.

Бироқ сайлов комиссияси икки номзоднинг шикоятларини кўриб чиқиш учун муддатни кечиктирди.

Айнии пайтда, президент сайловининг якуний натижаси эълон қилиниши кутаётган пойтахт Қоҳиранинг Таҳрир майдонидаги ўн минглаб фуқаро мамлакатни бошқараётган генераллар ўз салоҳиятини узайтиришига қарши норозилик билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG