Линклар

logo-print
Непалда 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол бўйича Осиё чемпионати саралаш ўйинлари давом этмоқда.

24 июн куни Ўзбекистон терма жамоаси Иордания жамоасига қарши тўп суради.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Ўзбекистон ёшлар жамоаси Бангладеш ва Непал жамоалари устидан 2:1 ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

Бироқ Яман терма жамоаси билан 22 июн кунги учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади.

Катмандуда ўтаётган саралаш ўйинларида яхши натижа кўрсатган жамоалар 2014 йил бошида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида илк бор ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўлланма олади.
XS
SM
MD
LG