Линклар

Европа футбол уюшмалари иттифоқи – UEFA Россия футбол иттифоқига яна 35 минг евро жарима солди.

Бундай қарор қабул қилинишига Россия жамоасининг Европа чемпионатидаги охирги ўйинида россиялик футбол ишқибозлари ўзини ёмон тутгани сабаб бўлди.

UEFA эълон қилган баёнотда 16 июн куни Россия ва Греция терма жамоалари ўйини пайтида россиялик ишқибозлар перотехника ва рухсат этилмаган шиорлардан фойдалангани шундай жазо чораси кўрилишига сабаб бўлгани билдирилган.

Шундай қилиб, Россия жамоаси Европа чемпионатида ўтказган учта ўйиндан кейин Россия футбол иттифоқига UEFA томонидан солинган жарима миқдори 185 минг еврога етди.
XS
SM
MD
LG