Линклар

logo-print

Қозоғистондаги махсус амалиёт чоғида икки киши ўлдирилди


Ақтўбенинг полиция томонидан ўраб олинган мавзеи, 2012 йилнинг 23 июни.

Ақтўбенинг полиция томонидан ўраб олинган мавзеи, 2012 йилнинг 23 июни.

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида шанба куни ўтказилган махсус амалиёт чоғида икки киши ўлдирилган ва бир киши яраланган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ўлдирилган шахслар полициячини ўлдирганликда гумонланиб қидирилаётган эди.

Мазкур амалиёт ҳақида маҳаллий аҳоли вакилларига таянган ҳолда хабар тарқатган ахборот агентликлари бу ерда учта портлаш содир бўлгани тўғрисида ёзгандилар. Бироқ расмийлар бу маълумотни инкор қилдилар.
XS
SM
MD
LG