Линклар

Туркия Бош вазирининг ўринбосари Булент Аринж жума куни Сурия ҳавога қарши мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган турк учқичи ҳарбий учқич бўлгани ҳақидаги маълумотларни рад этди. Унинг айтишича, бу одатдаги машқ парвозини амалга ошираётган разведка учқичи бўлган.

Шанба куни Туркия президенти Абдулла Гул чегара бўйлаб учиб бораётган учқич, Дамашқ иддао қилаётгандек, бир муддат Сурия ҳудудига ўтиб кетган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаслигини айтди. Гул текширув ўтказилганидан кейин Анқара ўзининг кейинги хатти-ҳаракатлари қандай бўлиши ҳақида маълум қилишини қайд этди.

Уриб туширилган учқич Ўрта Ер денгизининг Сурияга қарашли ҳудудига бориб тушган. Содир бўлган воқеа Дамашқдан бутун дипломатларини чақириб олган Туркия билан Сурия ўртасидаги муносабатларни янада мураккаблаштириб юбориши мумкинлиги айтилмоқда. Бироқ шанба куни ҳам Туркия, ҳам Сурия томонидан берилган баёнотлар томонларнинг ҳеч қайсиси мазкур нохуш ҳодиса туфайли ҳарбий зиддиятга киришишдан манфаатдор эмаслигидан далолат беради.

Ҳозирги пайтда Туркиядаги қочқинлар лагерларидан 16 ойдан буён ҳарбий тўқнашувлар давом этаётган Суриядан қочиб келмиш 32 минг киши бошпана топган.
XS
SM
MD
LG