Линклар

Сурияда юздан зиёд киши ҳалок бўлди


Шанба куни Сурияда 100 дан зиёд киши зўравонлик қурбони бўлди.

Инсон ҳақларига риоя қилинишини кузатиш бўйича Сурия маркази тарқатган маълумотларга кўра, ўлдирилганларнинг 69 нафари тинч аҳоли вакиллари бўлиб ҳисобланади. Улар мамлакат шарқида жойлашган Дайр аз-Зорада ҳукумат қўшинларининг исёнчилар истеҳкомларини ўққа тутиши чоғида ўлдирилган.

Ҳукумат кучлари ва қуролланган мухолифат ўртасида содир бўлган жангларда 19 аскар ва тўрт исёнчи ҳалок бўлган. Шунингдек, яна 10 ҳарбий Сурия режими мухолифлари томонига ўтмоқчи бўлган пайтда отиб ташланган. Жума куни Сурияда камида 116 киши ўлдирилганди.
XS
SM
MD
LG