Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:57

Футбол: Ўзбекистон - Иордания 1:3


Непалда 22 ёшгача (U-22) бўлган ёшлар ўртасида футбол бўйича Осиё чемпионати саралаш ўйинлари давом этмоқда.


Ўзбекистон терма жамоаси 24 июн куни Иордания жамоасига қарши тўп сурди.

Тошкент вақти билан соат 17:25да бошланган ўйин 1:3 ҳисобида иорданияликлар ғалабаси билан тугади.

Ўзбекистон ёшлар жамоаси 18 июн кунги дастлабки ўйинда Бангладеш жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб дастлабки уч очкони қўлга киритган эди.

Иккинчи ўйинда ўзбекистонлик ёш футболчилар майдон эгалари непаллик тенгдошлари билан куч синашди.

Алексей Евстафеев мураббийлик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2:4 ҳисобида яна ғалабага эришиб очколар сонини олтитага етказди.

Бироқ Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари ўртасида 22 июн куни бўлиб ўтган ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади.

Катмандуда ўтаётган саралаш ўйинларида яхши натижа кўрсатган жамоалар 2014 йил бошида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида илк бор ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўлланма олади.

Мазкур мусобақанинг қаерда ўтказилиши ҳозирча маълум эмас.

Шундай қилиб, Ўзбекистон жамоаси иккита ғалаба, битта дуранг ва битта мағлубиятдан кейин етти очко билан “Д” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.

Уч ўйиндан тўққиз очко тўплаган Иордания ёшлар терма жамоаси гуруҳда етакчилик қилмоқда.

Иордания терма жамоаси яна битта ўйин ўтказади.

Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга мағлуб бўлганига қарамай, 2014 йилда 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида илк бор ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
XS
SM
MD
LG