Линклар

logo-print
Эрон расмийлари Анқара ва Дамашқни Сурия Туркияга қарашли учқични уриб туширгани воқеаси бўйича оғир-босиқ бўлишга чақирди.

Давлатга қарашли ахборот агентликлари хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий икки томонни минтақада барқарорликни сақлаш учун масалани “тинч йўл орқали ҳал қилиш”га чақирган.

22 июн куни Суриянинг қирувчи учқичи Туркияга қарашли самолётни уриб туширди.

Дамашқ расмийлари самолёт Сурия ҳудудига ўтганини иддао қилган.

Туркия эса ўз самолёти ҳаво ҳудуди чегарасини атайин бузмаганини таъкидлаб воқеа юзасидан “зарурий чоралари кўришга” тайёр эканини билдирди.

23 июн куни БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Анқара расмийларини оғир-босиқ бўлишга чақириб, икки томонни масалани ҳарбий йўл билан эмас балки дипломатик сўзлашувлар орқали ҳал қилишга ундади.

Айни пайтда уриб туширилган самолётнинг икки учувчисини қидириш ишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG