Линклар

Қозоғистон полицияси мамлакат ғарбида жойлашган Ақтобеда ўтказилган махсус амалиёт давомида икки киши ўлгани ва бир киши яраланганини маълум қилди.

Ўлганлар полиция ходими қатл этилишига алоқадорликда гумонланган шахслар экани айтилмоқда.

Амалиёт пайтида маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган.

Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, юзига ниқоб таққан орган ходимлари маҳаллий вақт билан соат кундузги учда одамларга уйларини тарк этиш кераклигини айтган.

Айрим кишиларга муҳим нарсаларини ўзлари билан олиб кетишига вақт берилмаган. Амалиёт пайтида газ ва электр ўчириб қўйилган.

Гувоҳлар айтганига асосланиб маҳаллий ахборот агентликларининг хабар қилишича полиция ўтказган амалиёт пайтида учта портлаш овози эшитилган.

Кейинроқ расмийлар портлаш рўй берганини инкор қилган.
XS
SM
MD
LG