Линклар

logo-print
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари Рўзимат Сафоев Ўзбекистонда 196та Интернет нашри рўйхатга олинганини маълум қилди.

Тошкентда жума куни ўтказилган матбуот конференциясида сўзлаган Сафоев 1991 йил Ўзбекистонда 395та оммавий ахборот воситаси рўйхатга олинган бўлса, ҳозир Республикада 1292та оммавий ахборот воситаси фаолият юритаётгани улардан 196таси Интернет нашрлари эканини айтди.

Унга кўра, ҳозир Ўзбекистоннинг телерадиокоммуникация тизими 28та канал бўйича дунёнинг 180та мамлакатига сунъий йўлдош орқали бевосита кўрсатув ва эшиттиришлар узатиш имкониятига эга.

Айни пайтда, қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари, жумладан, Интернет устидан назорат ўрнатилгани боис мамлакатни “Интернет душманлари” рўйхатига киритган.
XS
SM
MD
LG