Линклар

НАТО қўмондонлиги маълумотига кўра, бир ҳарбий толиблар билан жангда, бошқаси йўл четига ўрнатилган бомба портлагани натижасида ўлган.

Қандаҳордаги НАТО базаси яқинида ёнилғи олиб кетаётган юк машинаси билан НАТО ҳарбийлари кетаётган автомобил тўқнашиб кетгани оқибатида халқаро кучларнинг икки аскари ва икки нафар афғонистонлик ўлган.

Шанба куни халқаро коалиция кучларига қарашли ҳарбий вертолёт Афғонистон жанубида ерга қўнишга мажбур бўлган.

Вертолёт ерга мажбуран қўнишининг сабаби ҳозирча ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG