Линклар

logo-print

Мисрда президент сайлови натижаси эълон қилиниши кутилмоқда


Миср президенти лавозими учун даъвогарлик қилаётган М.Мурсий (ч) ва А.Шафиқ.

Миср президенти лавозими учун даъвогарлик қилаётган М.Мурсий (ч) ва А.Шафиқ.

Миср президенти лавозими учун ўтказилган сайловининг якуний натижаси 24 июн куни Тошкент вақти билан соат 18:00да эълон қилиниши арафасида пойтахт Қоҳирада минглаб фуқаро намойиш ўтказмоқда.

17 июн кунги сайловда президентликка даъвогар иккала номзод, яъни, Мусулмон Биродарлиги исломий ҳаракатининг номзоди Муҳаммад Мурсий ва ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент Ҳусни Муборак даврида Бош вазир бўлиб ишлаган, собиқ генерал Аҳмад Шафиқ сайловда ғолиб чиққанини иддао қилган.

Сайловнинг якуний натижалари 21 июнда эълон қилиниши белгиланган эди.

Бироқ икки номзоднинг шикоятини кўриб чиқиш учун сайлов комиссияси муддатни кечиктирди.

Хабарларга кўра, президентликка даъвогар иккала номзоднинг минглаб тарафдорлари йиғилган Қоҳира шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
XS
SM
MD
LG