Линклар

Туркия Сурияга норозилик мактуби йўллади


Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли.

Туркия телевидениеси Сурия 22 июн куни Ўртаер денгизида Туркияга қарашли учқични уриб туширгани учун Анқара Дамашққа норозилик мактуби йўллаганини хабар қилди.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли одатдаги машқ парвозини бажараётган “Phantom” учқичи Сурия ҳаво ҳудудига янглиш кириб, сўнг кўнгилли равишда халқаро ҳаво ҳудудига қайтган пайтда уриб туширилганини айтди.

- Ўртаер денгизининг шарқий қисмидаги сўнгги воқеалар сабабли мамлакат ички радар тизимини синаш учун Туркиянинг учқичи машқ миссиясини бажараётган бўлган. Унинг миссияси Суриядаги ҳозирги бўҳронга алоқадор бўлмаган, деди Аҳмад Довутўғли.

Хабарларга кўра, самолёт қолдиқлари Ўртаер денгизида 1.300 метр чуқурликда топилган.

Айни пайтда, учувчилар тақдири номаълум бўлиб қолмоқда.

Анқара бу масалани муҳокама қилиш учун НАТО иттифоқи йиғилишини ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG