Линклар

Муҳаммад Мурсий Миср президенти бўлди


Миср президенти этиб сайланган М.Мурсий (ч) ва А.Шафиқ.

Миср президенти этиб сайланган М.Мурсий (ч) ва А.Шафиқ.

Миср Марказий сайлов комиссияси расмийлари мамлакат президенти лавозими учун 17 июн куни ўтказилган сайловда Мусулмон Биродарлиги исломий ҳаракати номзоди Муҳаммад Мурсий ғалаба қозонганини эълон қилди.

Сайлов комиссияси расмийлари Муҳаммад Мурсий ўтган йил бошида ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент Ҳусни Муборак даврида Бош вазир бўлиб ишлаган, собиқ генерал Аҳмад Шафиқ устидан озгина фарқ билан ғалаба қозонганини айтди.

Расмий маълумотларга кўра, президент сайловида Муҳаммад Мурсий сайловчиларнинг 51,7 фоиз, Аҳмад Шафиқ эса 48,3 фоиз овозини олган.

Марказий сайлов комиссияси 17 июн кунги сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 50 миллион фуқаронинг ярмидан кўпроги, яъни, 51,8 фоизи иштирок этганини маълум қилди.

Мисрни бошқараётган Олий ҳарбий кенгаш раҳбари Маршал Ҳусайн Тантавий Муҳаммад Мурсийни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади.
XS
SM
MD
LG