Линклар

logo-print

Клинтон суриялик ҳарбийлар ҳаракатини қоралади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сурия ҳавога қарши мудофаа кучлари томонидан турк учқичи уриб туширилиши билан боғлиқ нохуш ҳодиса юзасидан Дамашқ хатти-ҳаракатларини қоралади. Сурия ҳарбийларининг бу ҳаракатини Клинтон “сурбетона ва қабул қилиб бўлмас” қилиқ, деб атади.

АҚШ Давлат котибининг якшанба куни ёйинланган баёнотида учқич билан боғлиқ ҳодиса Сурия расмийлари томонидан “халқаро меъёрлар, тинчлик ва хавфсизлик, инсон ҳаётига нисбатан қўпол ҳурматсизликнинг яна бир далили” экани айтилган.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли якшанба кунги чиқишида турк учқичи халқаро фазода ҳеч қандай огоҳлантиришсиз уриб туширилганини билдирди. Довутўғли учқич хато туфайли маълум муддат Сурия ҳаво ҳудудига ўтиб қолган бўлиши мумкинлигини қайд этди, айни пайтда унинг парвози бу мамлакатдаги тўқнашувлар билан мутлақо боғлиқ бўлмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG