Линклар

logo-print

Саудиялик спортчи аёллар Олимпиадага боради


Саудия Арабистони илк бор Олимпиадага спортчи аёлларни юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Саудиянинг Лондондаги элчихонаси томонидан якшанба куни тарқатилган баёнотда айтилади.

Қирол Абдуллоҳ, етакчи дин арбоблари ва ҳукумат аъзолари ўртасидаги давомли маслаҳатлашувлардан кейин қабул қилинган мазкур қарор жинсий мансубиятга кўра дискриминация учун Саудия Арабистони миллий командасини дисквалификация қилиш зарурлиги ҳақидаги халқаро баҳсларга нуқта қўяди.

Аёлларнинг олимпиада мусобақаларида иштирок этишига ижозат берилиши Саудия жамиятини либераллаштириш бўйича кўп босқичли жараённинг бир қисмидир. Яқинда Қирол Абдуллоҳ аёлларнинг Мажлис аш-Шўърода иштирок этишига изн берганди.
XS
SM
MD
LG