Линклар

Мурсий бутун мисрликларнинг президенти бўлишга ваъда қилмоқда


Мисрнинг янги президенти Муҳаммад Мурсий.

Мисрнинг янги президенти Муҳаммад Мурсий.

Президентлик сайловларида ғолиб чиққан Муҳаммад Мурсий якшанба оқшомида халққа қилинган телемурожаатида “бутун мисрликларнинг президенти” бўлишга ваъда қилди.

Мурсий ўтган йили Мисрда бошланган инқилоб, унинг барча талаблари бажарилмагунича, давом этаверишини билдирди.

- Биз Миср бутун дунё олдида зиммасига олган халқаро шартномалар, ҳуқуқий меъёрлар ва мажбуриятларни ҳурмат қиламиз. Биз мисрликларнинг миллий тамойиллари ва фуқаровий ўзига хосликлари, шунингдек, инсоний қадриятлар, айниқса, эркинлик, инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурмат, аёлга нисбатан эҳтиром ҳамда оила ва болалар ҳақларига нисбатан ҳурматни жорий этамиз, - деди Муҳаммад Мурсий.

Кеча Миср сайлов комиссияси ўтган якшанба мамлакатда ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи босқичида Мусулмон Биродарлиги вакили Муҳаммад Мурсий 51,7 фоиз, Ҳусни Муборак даврида бош вазир бўлиб ишлаган Аҳмад Шафиқ эса 48,3 фоиз овоз олганини эълон қилганди. Сайлов комиссиясига кўра, мазкур сайловларда сайловчилар давомати 51,8 фоизни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG