Линклар

logo-print

Минск парламент сайловларига ЕХҲТ кузатувчиларини чақирмоқчи


Белоруссия Марказий сайлов комиссияси раисаси Лидия Ермошина.

Белоруссия Марказий сайлов комиссияси раисаси Лидия Ермошина.

Белоруссия расмийлари кузда ўтказиладиган парламент сайловларига ЕХҲТ кузатувчиларини таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси раисаси Лидия Ермошина якшанба куни маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервюсида маълум қилган.

Ермошинага кўра, мазкур қарор Белоруссия сиёсий раҳбарияти томонидан қабул қилинган. Айни пайтда у ЕХҲТ кузатувчиларининг ҳисоботи расмий Минскка хуш келишига умид қилмаётганини айтди. Ермошина буни сайлов бориши ҳақидаги якуний ҳужжат Қўшма Штатлар буюртмасига кўра ҳозирланиши билан изоҳлади.

Марказий сайлов комиссияси раисаси ҳозирда парламент сайловларини бойкот қилиш имкониятини муҳокама қилаётган мухолифат партиялари унда иштирок қилишларига ҳам ишонч билдирди, акс ҳолда, бу партиялар хориждан маблағ олиш имкониятидан мосуво бўлиб қолажагини таъкидлади.

Белоруссияда парламент сайловлари шу йилнинг 23 сентябрига белгиланган.
XS
SM
MD
LG