Линклар

Тошкентда трансформатор ишлаб чиқарадиган корхона иш бошлади


Ҳозир Ўзбекистоннинг кўп жойларида аҳолига совет даврида ишлаб чиқарилган трансформаторлар хизмат кўрсатмоқда.

Ҳозир Ўзбекистоннинг кўп жойларида аҳолига совет даврида ишлаб чиқарилган трансформаторлар хизмат кўрсатмоқда.

Тошкентда трансформатор ишлаб чиқаришга ихтисослашган ўзбек-хитой қўшма корхонаси ишга тушди.

Ўзбекистон маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, мазкур лойиҳа қиймати қарийб 5 миллион долларни ташкил этади.

“Электр қувват қурилмалари” деб аталган бу қўшма корхона йилига юз минг дона трансформатор ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши айтилмоқда. Ҳозирда қўшма корхона 0,4 киловольт қувватга эга бўлган трансформаторлар ишлаб чиқараяпти.

Келажакда корхонада 10-35 киловольт ҳамда минг киловольт қувватга эга бўлган трансформаторлар ишлаб чиқариши мўлжалланган.

Қўшма корхона ҳиссаларининг 55 фоизи хитойликларга, 45 фоизи эса ўзбекистонликларга тегишлидир.
XS
SM
MD
LG