Линклар

Путин Нетаньяҳу билан Эрон ядровий дастурини муҳокама қилади


Россия Президенти Владимир Путин ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу.

Россия Президенти Владимир Путин ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу.

Россия Президенти Владимир Путиннинг Исроилга сафари давомида Яҳудий давлати Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан Эрон ядровий дасутрига оид масалани муҳокама қилиши кутилмроқда.

Исроил ва Ғарб давлатлари уранни боийтиш ишларини тўхтатишдан бош тортаётган Исломий Республикага нисбатан кескинроқ чоралар кўрилишини истамқода. Уранни боийтиш жараёни реактор ёнилғисини ишлаб чиқариш билан биргаликда, ядровий қуролни қўлга киритиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.

Россия БМТ Хафсизлик кенгаши шу пайтгача қабул қилган тўрт босқич санкцияларни қўллаб-қувватлаган.

Ўтган ҳафта Москвада Эрон билан дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида Теҳрон ядровий дастури хусусида ўтказилган музокаралар натижасиз якунланди.

Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига ҳарбий ҳужум уюштирилишини эҳтимолдан соқит қилмаслигини айтмоқда.

Сешанба куни Путин шунингдек, Фаластин ва Иорданияга сафар қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG