Линклар

Афғонистондан ўтган толиблар Покистон чегарачиларига ҳужум қилди


Покистон расмийларининг маълум қилишича, якшанба куни Афғонистон ҳудудидан юздан ортиқ толиб жанггарилари чегарани кесиб ўтган ва Покистон чегара постига ҳужум қилиб, камида олти аскарни ўлдирган.

Покистон ҳарбийларига кўра, 40 дақиқа давом этган жангда ҳужум қилганлардан камида 11 нафари ўлдирилган. Воқеа Юқори Дир туманининг Сони Дар минтақасида рўй берган.

Толибон ҳаракати матбуот вакили Саруж ул-Ҳақ, Озодлик радиоси Покистон хизмати билан телефон суҳбатида, ҳужум учун масъулиятни ҳаракат ўз зиммасига олишини баён қилди.

Якшанба кунги ҳужум Афғонистон-Покистон чегара ҳудудида авж олган зўравонликларнинг навбатдагиси бўлди.
XS
SM
MD
LG