Линклар

logo-print

Туркияга 30 дан ошиқ Сурия ҳарбийси қочиб ўтди


Туркия давлат телевидениесининг маълум қилишича, Сурия армиясининг 30 га яқин зобити оила аъзолари билан Туркияга қочиб ўтган.

Бу ҳақдаги хабар душанба куни Туркия вазирлар маҳкамаси ўтган жума куни Сурия ҳарбийлари Туркияга қарашли ҳарбий учқични уриб туширгани билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишга тараддуд кўраётган пайтда пайдо бўлди. Расмий Анқара ҳарбий самолёт халқаро ҳаво ҳудудид бўлганини айтмоқда.

Туркия НАТО бўйича ҳамкорларидан мазкур масалани муҳокама қилгани сешанба куни фавқулодда мажлис ўтказишни сўраган.

Туркиянинг Онадўли хабар агентлигига кўра, Суриянинг 33 нафар ҳарбийси ўтган тунда Туркия ҳудудига қочиб ўтган. Улар орасида камида икки поковник борлиги айтилмоқда.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, қочқинлар орасида бир генерал ҳам бўлиши мумкин. Аскарлар ва оила аъзоларини қўшиб санаганда 220 га яқин одам экани айтилмоқда.

Шу пайтгача Суриядан Туркияга 30 мингдан ортиқ одам қочиб ўтган.
XS
SM
MD
LG