Линклар

Мурсий Эрон билан муносабатларни яхшиламоқчи


Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Мисрнинг янги сайланган президенти Муҳаммад Мурсий Эроннинг Фарс агентлиги билан суҳбатда Теҳрон билан алоқаларни ривожлантириш истагини билдирди.

Душанба куни эълон қилинган интервью парчасига кўра, Мусулмон Биродарлиги исломий пайтиясидан президентликка сайланган Мурсий “минтақада стратегик мувозанатни яратиш” учун Эрон билан Миср ўртасида муносабатларни мустаҳкамлашни исташини таъкидлаган.

Асосан шиалардан иборат Эрон билан аҳолисининг кўпчилиги сунний бўлган Миср ўртасидаги алоқалар 1980 йилларда Миср Исроил билан тинчлик келишувини имзолаши ортидан бузилган.

Эрон Мурсийнинг президент этиб сайланганини олқишлаб, бу воқеа Яқин Шарқ ва “Исломий уйғониш” учун муҳим босқич бошланишини англатади, дея баён қилди.

Мурсийнинг Эрон билан муносабатларни ривожлантиришга оид баёноти Ғарб давлатлари ядровйи дастуридан воз кечмаётган Исломий Республикани якаалаш уринишларини кучайтирган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG