Линклар

logo-print

“Қирғизистон жанубий вилоятларида шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлари йўқ қарийб 300 нафар аёл мавжуд. Уларнинг аксарияти Ўзбекистонга турмушга чиққан, лекин бу мамлакат фуқаролигига қабул қилинмаган ва натижада Ўзбекистондан чиқариб юборилган аёллардир”.


Қирғизистондаги “Тинчлик сақловчи аёллар” маркази вакили Жамила Қапарованинг айтишича, Қирғизистон жанубида фарзандларини қўшиб ҳисоблаганда 1,5 – 2 минг киши ҳужжатсиз яшамоқда.

Улар тўлақонли тиббий ёрдам, таълим ва нафақа пулидан маҳрум.

Айтиш мумкинки, дейди Қапарова хоним, улар осмон билан ер орасида муаллақ қолган кишилардир.

Унинг айтишича, ташкилот ҳужжатсиз кишилар тўғрисида расмий идорлардан маълумот излаган, лекин топа олмаган.

Қапаровага кўра, Ўш вилоятининг биргина Аравон туманида ҳужжатсиз яшаётган 300 аёл бор. Улар Ўзбекистондан Қирғизистонга турмушга чиққан аёллардир. (Маълумотларга қараганда, бу туман аҳолисининг аксарияти - этник ўзбеклар)

- Шунингдек, дейди Жамила Қапарова, ҳудудда Қирғизистондан Ўзбекистонга турмушга чиқиб, 5 – 10 йил яшагач, фарзандлари билан мажбуран Қирғизистонга қайтарилган аёллар ҳам кўп.

“Уларнинг ёши каттароқ болалари, эрлари Ўзбекистонда қолган. Натижада кўплаб оилалар бузилиб кетган”, деди Жамила Қапарова.

Ҳужжатсиз яшаётган аёллар ва уларнинг фарзандлари тақдирини енгиллатиш ва умуман бу соҳадаги вазиятни изга солиш учун, “Тинчлик сақловчи аёллар” маркази фикрича, Ўзбекистон ёки Қирғизистонда 5 йилдан зиёд яшаган кишилар учун фуқаролик масаласини ҳал қилишда енгилликлар берилиши, икки давлат ўртасида бу масала юзасидан бирон бир келишув имзоланиши керак, дейди Жамила Қапарова.

Бу масала юзасидан “Тинчлик сақловчи аёллар” маркази Қирғизистон парламентига ўз таклифларини киритган.

Қапарова хоним фикрича, Ўзбекистондан ўз ватанига қайтарилган аёлларнинг, ҳеч йўқ, фарзандларига нафақа берилиши керак.

Унинг айтишича, ҳужжатсиз, демакки, ҳақ-ҳуқуқсиз яшаётган аёлларни Ўзбекистон билан чегарадош Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон, Новкен, Сузоқ, Ўш вилоятининг Аравон, Қорасув, Боткен вилоятининг Қадамжой ва Боткен туманларида кўплаб учратиш мумкин.

Тилга олинган туманлар аҳолисининг сезиларли қисмини (бирида кўпроқ, бирида озроқ бўлиши мумкин) этник ўзбеклар ташкил қилади.


YouTubeда тинглаш

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG