Линклар

logo-print

24 июн куни Тошкентнинг Бобур номидаги истироҳат боғида татарларнинг Сабантўй байрами бўлди.

Байрамга мен ҳам бордим.

Ўзбекистондаги Татар маданият маркази томонидан ташкил қилинган байрамда татарлар, бошқирдлар, чувашлар ва бошқа бир қанча Кавказ миллатлари ҳам қатнашди.

Татарлар Ўзбекистоннинг илм-фан¸ маданият ва санъатига катта ҳисса қўшган туркий қавм. Улар ўзбек ва рус-Европа маданияти ўртасида кўприк вазифасини бажарган.

20-аср бошларида ўзбек тилида чиқарилган илк газетанинг асосчиси жадид Исмоил Габитов бўлган. Жадидчиликда ҳам татарларнинг роли катта бўлган.

Машҳур актриса Зайнаб Садриева, ëзувчи Асқад Мухтор ва балерина Галина Измайлованинг ҳам татар миллатига мансуб эканлигини шу байрамда билдим.

Мени ҳайратга солган нарса шуки, Сабантўйга келганлар юзида Наврўз¸ айниқса Мустақиллик байрамида кўрмаганим самимий байрам қувончини кўрдим.

Мен татар эмасман, аммо бу миллатга ҳурматим баланд.

XS
SM
MD
LG