Линклар

Владимир Путин Исроилга борди


Россия Президенти Владимир Путин ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу.

Россия Президенти Владимир Путин ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу.

Россия Президенти Владимир Путин Исроилга сафар қилмоқда.

Мазкур ташриф Россия билан Ғарб ўртасида Сурия бўҳрони ва Эрон ядровий дастури хусусида келишмовчиликлар кучайган пайтга тўғри келмоқда.

Россиянинг Яқин Шарқдаги нуфузини ошириш ҳаракати ўлароқ баҳоланаётган ташрифи давомида Путиннинг Исроил раҳбарлари билан музкоаралари марказида Эрон ва Сурия масалаларининг ўрин олиш кутилмоқда.

Путиннинг Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Президенти Шимон Перес билан учрашишни режалаштирган.

Сешанба куни Путин Ғарбий Соҳилдаги Фаластин ҳудудлари ва у ердан Иорданияга боради.

Путин Исроилга сўнгги бор 2005 йилда борган эди.
XS
SM
MD
LG