Линклар

logo-print

Навалний “Аэрофлот” директорлар кенгаши аъзоси бўлди


Алексей Навалний.

Алексей Навалний.

Россиялик мухолифатчи ва коррупцияга қарши блоглар муаллифи Алексей Навалний душанба куни Россиянинг энг йирик авиа ширкати “Аэрофлот” директорлар кенгаши аъзолигига сайланди.

Навалний номзоди россиялик медиа магнат Александр Лебедевга қарашли ва “Аэрофлот”нинг 15 фоиз улушига эгалик қиладиган Миллий Резерв банки томонидан илгари сурилди.

Асл касби юрист бўлган Навалний ўтган йил декабридаги парлдамент сайловидан кейин Россияда авж олган мухолифат норозилик ҳаракати етакчиларидан биридир.

Ҳозирда Навалний март ойида Владимир Путин қайта президент этиб сайланиши ортидан ўтказилган норозилик намойишлари давомида рўй берган зўравонликлар юзасидан терговга гувоҳ сифатида жалб қилинган.

Кўпинча келгуси президент деб қараладиган Навалнийнинг ўзи давлат раҳбарлиги учун курашиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаган.
XS
SM
MD
LG