Линклар

logo-print

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўзгарди


Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги махсус вакили Патриция Флор.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги махсус вакили Патриция Флор.

Европа Иттифоқи Марказий Осиё бўйича махсус вакилини ўзгартирди. Бу лавозимни эгаллаб келган Пьер Морел ўрнига немис дипломати Патриция Флор тайинланди.

Бу ҳақда Люксембургда ўтаётган ЕИ Ташқи ишлар вазирлари йиғинида иттифоқнинг ташқи ишлар масалалари бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон маълум қилди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили минтақа давлатлари билан ҳамкорлик, у ерда демократия ва инсон ҳуқуқлари қадриятларини тарғиб этиш билан шуғулланади.

Шунингдек, унинг ваколатларига ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегиясининг амалга тадбиқ этилишини мувофиқлаштириш киради.

20 йиллик дипломатик тажрибага эга Патриция Флор янги лавозимга шу йилнинг 1 июлидан киришади. У шу пайтгача Германия ҳукуматининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича вакили лавозимида ишлаб келган.

Пьер Морел махсус вакил лавозимига 2006 йилда тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG