Линклар

logo-print
Евроҳудуд аъзоси Кипр иқтисодини қутқариш учун Европа Иттифоқи давлатларидан молиявий ёрдам сўради.

Орол ҳукуматига кўра, молиявий ёрдам бўҳронга юз тутган Греция иқтисодидан зарар кўрган банкларни қутқариш учун ишлатилади.

Шундай қилиб, Кипр ўз иқтисодини инқироздан қутқариш учун ҳамкор мамлакатлардан молиявий ёрдам сўрашга мажбур бўлган бешинчи ЕИ давлатига айланди.

Таҳлилчилар буни евро валютасининг қадри тушиб бораётганлиги билан ҳам боғлашмоқда.

Иқтисоди инқирозга юз тутган Испания 100 миллиард евро қарз сўраганидан сўнг евро қадри кескин тушиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG