Линклар

Туркия самолётининг уриб туширилиши НАТОга қарши ҳужум ўлароқ баҳоланиши мумкин


Туркияга тегишли разведка самолётининг Сурия тарафидан уриб туширилиши бутун НАТО алянсига қарши ҳужум, дея баҳоланиши мумкин.

Бу масала Туркия ҳукумати бугунга белгиланган НАТО элчиларининг йиғинида кўтарилиши кутилмоқда.

Бироқ мамлакат Бош вазири ўринбосари Булент Аринж душанба куни қилган чиқишида Анқара “ҳеч қандай уруш қўзғашни истамаслиги”ни таъкидлаб ўтди.

Бош вазир ўринбосари разведка самолёти уриб туширилганидан сўнг Сурия ҳарбийлари Туркияга тегишли яна бир самолёт – қидирув ва қутқарув ишларига жалб этилган учқичга қарата ўт очганлигини ҳам маълум қилди.

22 июн куни Суриянинг қирувчи учқичи Туркияга қарашли самолётни уриб туширган эди.

Дамашқ расмийлари самолёт Сурия ҳудудига ўтганини иддао қилган.

Туркия эса ўз самолёти ҳаво ҳудуди чегарасини атайин бузмаганини таъкидлаб, воқеа юзасидан “зарурий чоралар кўришга тайёр" эканини билдирди.

Бугун Анқара таклифи бўйича НАТО элчиларнинг йиғилишини ўтказилади.
XS
SM
MD
LG