Линклар

logo-print
Фарғона вилоятида мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига автобус ва маршрут таксилари бепул хизмат кўрсатадиган бўлди.

Вилоят ҳокимлиги ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига мунтазам қатнаши учун қулайлик яратиш мақсадида шундай қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, вилоятдаги йўловчи ташиш билан шуғулланадиган автобус ва йўналишли таксилар таътил кунларидан ташқари эрталаб соат 6.30 дан 9.00 га қадар ҳамда кундузи соат 11.00 дан 16.30 га қадар ўқувчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Бундан олдин худди шундай тажриба Андижон ва Самарқанд вилоятларида жорий этилганди.
XS
SM
MD
LG