Линклар

Бишкек шаҳрининг собиқ ҳокими, айни дамда Қирғизистон парламенти депутати Нариман Тюлеев коррупция билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда.

Мамлакат Бош прокуратурасига кўра, собиқ ҳокимнинг пойтахт учун Хитойдан автобуслар сотиб олишдаги порахўрлиги натижасида давлатга 1.4 миллион долларлик зарар етказилган.

Душанба куни суд Нариман Тюлеевни икки ой давомида ҳибсда сақлаш ҳақида ҳукм чиқарди.

Қирғизистоннинг бир қатор вилоятларида Тюлеев тарафдорларининг намойишлари бўлиб ўтди.

Нариман Тюлеев 2010 йили ҳокимиятдан четлатилган президент Қурмонбек Бакиев даврида Бишкек шаҳар мэри лавозимида ишлаган эди.
XS
SM
MD
LG