Линклар

logo-print
Россиялик мухолифат фаоли Алексей Навалнийнинг Твиттер саҳифаси ва электрон почтаси номаълум шахлар тарафидан синдирилди.

Воқеа 25 июн кечаси юз бергани айтилмоқда.

Жиноятчилар Навалний Твиттер саҳифасида уятли сўзлар ёзилган бир нечта “твит”, яъни хабар қолдиришган.

Мухолифатчининг матбуот котиби Анна Ведута Навалнийга тегишли микроблог ва электрон почта тинтув вақтида полиция тарафидан олиб қўйилган компютер орқали синдирилганини маълум қилди.

11 июн куни полиция ходимлари мухолифатнинг ўнлаб аъзолари, жумладан, Навалний, Ксения Собчак, Иля Ашин уйида тинтув ўтказган эди.

36 ёшли Алексей Навалний коррпупцияга қарши “РосПил” лойиҳаси муаллифи ва Россия президентлиги курсисига учинчи маротаба ўтирган Владимир Путинга қарши ўтказилаётган акцияларнинг фаол иштирокчисидир.
XS
SM
MD
LG