Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:24

Ўзбек ижодкорлари сайти ташкил этилди


Ўзбек ижодкорлари сайтининг асосчиси Даврон Ҳотам.
Ўзбек ижодкорлари сайтининг асосчиси Даврон Ҳотам.

Ўшда Ўзбекистондан ташқарида яшовчи ўзбек ижодкорлари фаолиятини ёритиб борувчи ijodkor.сom сайти ташкил этилди.

Ўзбек ижодкорлари сайтининг асосчиси ва муҳаррири, ўшлик таниқли шоир Даврон Ҳотамнинг айтишича, www.ijodkor.сom ишга туширилганига бир неча кун бўлди. Бугунги кунда сайтда қирғизистонлик, тожикистонлик ва қозоғистонлик ўзбек ижодкорларининг асарларига жой берилди. Сайт муштарийлари сони эса кундан кунга кўпайиб бормоқда.

“Ўзбекистондан ташқаридаги давлатларда яшаётган кўп сонли ўзбек ижодкорларининг ўзаро алоқаларини тиклаш, уларни бир ерда фикран жам этиш мақсадида, камтаргина бўлса-да, ушбу ijodkor.com сайтини яратишни мақсад қилдик.

Насиб қилса, сизларнинг маънавий қўлловингиз билан ушбу сайтда Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва умид қиламизки, бошқа давлатларда яшаётган ўзбек ижодкорларининг янги асарлари билан танишамиз, ўз мулоҳазаларимизни билдириб турамиз”, дейилади “Ижодкор” сайтига ёзилган кириш сўзида.

Қуйида “Ижодкор” сайтининг асосчиси ва муҳаррири Даврон Ҳотам билан суҳбатни тинглай оласиз.


"Ижодкор" сайти асосчиси Даврон Ҳотам билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:35 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG