Линклар

logo-print
"Тошкент", "Нукус" ва "Самарқанд" аэропортлари таъмирдан кейин халқаро парвозлар учун очилди.

12.уз ахборот портали хабарига кўра, Ўзбекистон ҳукумат қарорига мувофиқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати ва Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Давлат инспекциясига мазкур учта аэропорт мақоми ҳақида маълумотлар тайёрлаш ва уни халқаро аэронавигация қўлланмаларида эълон қилиш вазифаси топширилган.

Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ ва сув хўжалиги ва Ташқи ишлар вазирликларига чегара, божхона, санитария ва ветеренария назоратларини таъминлаш вазифаси юклатилди.

2008 йил август ойида “Навоий” аэропорти халқаро парвозлар учун очилган.
XS
SM
MD
LG