Линклар

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия ҳарбийлари томонидан давлат чегарасини бузиш ҳолати яна рўй берса, Туркия ҳарбийлари жавоб қайтаришидан огоҳлантирди.

22 июн куни Туркиянинг разведка учқичи Сурия кучлари томонидан уриб туширилганидан кейин сешанба куни мамлакат парламентидаги Оқ партияси аъзолари олдида чиқиш қилган Эрдўғон шундай баёнот берди.

Бош вазир сўнгги пайтда Сурия вертолётлари ҳаво чегарасини беш марта бузганига қарамай, Туркия жавоб қайтармаганини таъкидлади. Эрдўғон Туркия бундан буён “Сурия томонидан чегара бузилиши ҳолатларининг ҳар бирига жавоб қайтариши”ни урғулади.

Сурия расмийлари Туркия учқичи Сурия ҳаво ҳудудига ўтгани ва ҳарбийлар томонидан ҳақли равишда уриб туширилганини иддао қилган.

Туркия ўз учқичи чегарани янгилиш бузгани, лекин у халқаро ҳаво ҳудудига қайтганидан кейин уриб туширилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG