Линклар

Сурия ҳарбийлари Туркия ҳарбий учқичини уриб туширганидан кейин икки давлат ўртасида муносабатлар кескинлашган бир пайтда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен НАТО Туркияни қўллаб-қувватлаши ва Туркия билан бирдам эканини баён қилди.

- НАТО Иттифоқининг хавфсизлиги муштаракдир. Биз Туркияни қўллаб-қувватлаймиз ва Туркия билан биргамиз,- дея баёнот берди Брюсселда сўзлаган НАТО Бош котиби.

Расмуссен НАТО дипломатларининг 26 июн кунги йиғилишида Туркия учқичининг уриб туширилиши НАТО низомининг 5-моддасида қайд қилинганидек, Иттифоққа “ҳужум” сифатида муҳокама қилинмаганини маълум қилди.

Ундан олдин Анқара расмийлари бу воқеа НАТО низомининг 5-моддасига мувофиқ муҳокама этилишини сўраб Иттифоққа мурожаат қилганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG