Линклар

30 июндан автовокзалларда текшир-текшир бошланади

  • Сарвар Усмон

Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, автовокзалларда назоратни кучайтириш чораларидан бири ўлароқ, металлизлагичлар ҳам ўрнатилади.

Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, автовокзалларда назоратни кучайтириш чораларидан бири ўлароқ, металлизлагичлар ҳам ўрнатилади.

30 июндан бошлаб Ўзбекистондаги автовокзалларда йўловчилар ва уларнинг юкини назорат кўригидан ўтказиш тартиби жорий этилади. Янги тартиб Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳамда мамлакат Автомобил ва дарё транспорти агентлигининг 20 июн куни Адлия вазирлиги қайдидан ўтказилган қўшма қарорига асосан жорий этилмоқда.

Тилга олинган икки идоранинг қўшма қарори матнини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – Lex.uz сайти эълон қилди.

Қарор муқаддимасида айтилишича, ҳужжатдан кўзланган мақсад автомобилларда йўловчи ташиш хавфсизлигини таъминлаш, одамлар ҳаёти ва саломатлигини ҳимоялаш, автовокзаллар ва автостанцияларни турли тажовузлардан муҳофазалашдир.

Ҳужжатга автовокзаллар ҳудудига йўловчилар ва бошқа шахсларни киритиш тартибига оид йўриқнома ҳам илова қилинган.

Норма.уз сайтининг хабар қилишича, йўриқномада йўловчилар ва бошқа шахсларни автовокзаллар ҳудудига кириши олдидан ўзлари ва юкларини назорат кўригидан ўтказиш тартиби белгилаб қўйилган.

Айтилишича, автовокзалларга йўловчилар метализлагичлар ўрнатилган махсус назорат-ўтказиш пунктлари орқали ўтади.

Ҳар бир йўловчи ёки бошқа шахс ўзи билан олиб ўтаётган нарсалар тўғрисида назоратчиларга айтиши лозим.

Йўловчи ёнида ёки юкида метал буюм борлигидан хабар берувчи сигнал янграган тақдирда қўлбола метализлагич билан, бундай мослама йўқ бўлган тақдирда назоратчи қўли билан йўловчини ва унинг юкини назорат кўригидан ўтказади.

Зарурат туғилган тақдирда назорат кўриги пайтида искович итлардан ҳам фойдаланилиши мумкинлиги айтилган йўриқномада.

Йўриқномада белгилаб қўйилишича, йўловчилар ўзлари билан қуроллар, портлагич ва портлатгичлар, заҳар, суюқ ёки қисилган газ ва шуларга ўхшаш бошқа хавфли ашёларни олиб юриши мумкин эмас.

Хуллас, аэропортларга кириш тартибидан таниш ҳар бир одам биладиган тартиб.
Тартибнинг ўзини янгилик демасак, унинг таркибида янгилик йўқ.

30 июндан бошлаб жорий этилаётган янги тартиб баъзи саволларни пайдо қилдики, уларни ўзбекистонлик таҳлилчи, маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Экспертлар ишчи гуруҳи аъзоси Суҳроб Исмоиловга бердик.

Қуйида Суҳроб Исмоилов билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.


YouTubeда тинглаш

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG