Линклар

logo-print

Россия Ташқи ишлар вазири Сурия бўйича халқаро анжуманда қатнашади


Россия Ташқи ишлар вазири С.Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири С.Лавров.

БМТдаги Россия элчиси Виталий Чуркин ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурияда авж олаётган можаро хусусида 30 июн куни Женевада ўтказиладиган халқаро анжуманда иштирок этишга рози бўлганини маълум қилди.

Женева анжумани Сурия бўйича БМТ-Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан томонидан уюштирилмоқда.

Чуркин журналистларга Сурияда вазият мураккаблашаётгани боис “қаттиқроқ ишлашимизга тўғри келади”, дея таъкидлади.

Россия вакили бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича ёпиқ мажлиси бошланиши арафасида маълум қилди.
XS
SM
MD
LG