Линклар

logo-print

Тошкентда бир ярим тоннадан ортиқ гиёҳвандлик моддалари ёқиб юборилди


Тошкентда наркотикларга қарши кураш чора-тадбирлари доирасида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мусодара қилинган катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини ёқиш тадбири ўтказилди.

26 июн кунги анъанавий тадбир Наркотик моддалар ва уларнинг ноқонуний савдосига қарши кураш халқаро кунга бағишланди.

Акция давомида Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистон ҳукмати кўрсатмасига мувофиқ бир тонна 650 килограмм гиёҳвандлик моддалари, жумладан, 499 килограмм героин, 597 килограмм қорадори, 302 килограмм наша ва бошқа турдаги наркотик моддаларнини ёқиб юборди.

МХХ матбуот маркази раҳбари Олимжон Тўрақуловга кўра, 2011 йилда МХХ томонидан 112 та уюшган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилган, наркотиклар билан боғлиқ 608 та жиноят фош қилинган, бир минг 622 килограмм гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG