Линклар

Сурия президенти Башар Асад айни дамда мамлакатда ҳукмронлик қилаётган вазиятни урушга қиёслади.

Янги тайинланган ҳукумат олдида чиқиш қилган Асад: “Биз ҳар томондан олиб қараганда, уруш ҳолатида яшаяпмиз” ва бу “урушда ғолиб чиқиш учун барча чораларни қўллашимиз шарт”, деди.

Башар Асад Ғарб мамлакатларининг ҳокимиятдан кетиш таклифини ҳам рад этди.

Сурия президентининг бу чиқиши мамлакат миллий телевидениеси орқали кўрсатилгани айтилмоқда.

БМТ Сурия кучларини 16 ойдан бери давом этаётган Асад режимига қарши исёнларда 10 мингдан зиёд одамни ёстиғини қуритганликда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG