Линклар

Гиёҳвандлик дунё бўйлаб йилига 200 минг кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда БМТ тайёрлаган сўнгги ҳисоботда айтилади.

Ҳисоботга кўра, бугунги кунда дунё бўйлаб камида 27 миллион одам гиёҳвандлик оқибатларидан азият чекади.

БМТнинг наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасига кўра, наша дунёда энг кенг қўлланиладиган гиёҳванд моддадир.

Наша чекадиганлар сони бугунги кунда 224 миллионга етган. Бу эса дунё аҳолисининг 5 фоизига тенгдир.

БМТга кўра, Афғонистон гиёҳванд моддалар етиштиришда биринчиликни сақлаб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG