Линклар

АҚШ ҳукумати ўғирланган пластик карталар ва банк реквизитларидан пул ўмариб келган ҳалқаро хакерлар тармоғи фош қилинганини маълум қилди.

26 июн куни ҳибсга олинган 24 хакернинг 11 АҚШ да, қолганлари Буюк Британия, Япония ва бошқа давлатларда истиқомат қилиши айтилмоқда.

Ҳибсга олинганларнинг ёши 18 дан 25 гача.

Икки йил давом этган қидирув ишларида Федерал Қидирув Бюроси агентлари Интернет форумлари орқали хакерлар тармоғига сингдирилган.

Муваффақиятли якунланган амалиёт натижасида 411 минг дона пластик картадан 205 миллион АҚШ доллари ўғирланишининг олди олингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG