Линклар

Нуфузли Уимблдон турнирида қатнашаётган ўзбекистонлик теннисчи Оқгул Омонмуродова биринчи турда чехиялик Петра Квитовага мағлуб бўлди.

Икки сет давом этган учрашув бошида тошкентлик теннисчи геймлар бўйича 4:1 ҳисоби билан олдинда бораётган эди.

Бироқ дунёда тўртинчи ракетка ҳисобланган Квитова қаторасига етти геймни ўз фойдасига ҳал қилиб, Омонмуродовани қийин вазиятга солиб қўйди.

Ўйин умумий ҳисоб 6:4, 6:4 билан чехиялик теннисчи фойдасига якунланди.

Мағлубиятдан сўнг Оқгул Омонмуродова "Катта дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирини тарк этди.
XS
SM
MD
LG